USAIDнинг Тожикистондаги миссияси директори билан учрашув
Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Аҳлиддин Нуриддинзоданинг Ақш халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Тожикистондаги миссияси директори билан учрашувида иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Республика иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Тожикистон миллий ривожланиш стратегиясининг мақсад ва устувор йўналишларини амалга ошириш ҳамда инновациялар ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш орқали барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун Ақшнинг тажрибаси ва технологик имкониятларидан фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади.
Дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтган учрашув якунида томонлар зарур йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.