2023 йилда қанча мактаб қурилди?

2023 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан таълим муассасасининг 212 та биноси ва бир сменада 45 минг 564 ўринли қўшимча бино фойдаланишга топширилди. 2022 йилда бу рақам 199 та қўшимча бино ва 44 минг 910 ўринли синф хоналарини ташкил этган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Раҳим Саидзода журналистлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Хатлон вилоятида 2022-2027 йилларда таълим муассасаларини ривожлантириш давлат дастури» чора-тадбирлари режаси доирасида Хатлон вилоятининг шаҳар ва ноҳияларида 36 та таълим муассасасининг 11 минг 124 ўринли биноси қурилди ва модернизация қилинди. Дастур шунингдек, 21 884 ўринли 84та объектни қуриш ва реконструксия қилишни давом эттиради.