Рустами Эмомали: – «Бутун Тожикистон сиз билан фахрланади!”
2 феврал куни Доҳадаги «Аҳмад бин Али» стадионида ўтган баҳсда Тожикистон миллий жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Тайм Тожикистон миллий жамоаси ҳужумчиси Шаҳром Самиевнинг 29-дақиқада жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этгани билан ёдда қолди.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйинда тенгкураш кузатилган бўлса-да, Мабатшоев яккама-якка вазиятда ҳисобни очиш имкониятини қўлдан чиқарди. Кўп ўтмай, иорданияликларнинг бурчакдан етказган узатмаси автогол билан якунланди – 0:1. Учрашув якунигача иорданияликлар ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишди ва дастлабки яримфиналчига айланишди.
Шу тариқа, Тожикистон миллий жамоаси турнирдаги дебютида чоракфиналгача етиб келди. Иордания яримфиналда Жанубий Корея термасига қарши ўйнайди.
Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали ӯйиндан сӯнг, терма жамоамиз вакиллари билан учрашиб, уларни тарихий натижа билан қутлади.
«Бутун Тожикистон сиз билан фахрланади! Муносиб ӯйинингиз учун раҳмат! Сиз ҳамма нарсани қилдингиз. Бугун омад бизга кулмади. Аммо сиз охирги сонияларгача курашдингиз. Ҳаммаси учун раҳмат!» – деди Тожикистон футбол федерацияси президенти.