Хитойнинг Марказий Осиёга экспортида Шинжон етакчи
Урумчи шаҳри божхона статистикаси маълумотига кўра, ХХР Шинжон-Уйғур мухтор тумани билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида амалга оширилган товар айрбошлаш миқдори 2023 йил 283,67 миллиард юанни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 50 фоиз ўсишни билдиради. Шинжон ташқи савдо айланмасида Марказий Осиё мамлакатлари улуши 79,4 фоизни ташкил этди, деб ёзди “Жэньминь жибао” газетаси.