Табрик телеграммаси
8 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти муҳтарам Илҳам Алиевга табрик телеграммаси йӯллади, унда шундай дейилади:
«Ҳурматли Илҳам Ҳейдарович,
Сизни Озарбайжон Республикаси Президенти сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман. Шу муносабат билан менинг эзгу тилакларимни қабул айланг.
Биродар Озарбайжоннинг ушбу олий давлат лавозимига қайта сайланишингиз Озарбайжон жамиятининг Сизга бӯлган юксак ишончи ва мамлакатни изчил ижтимоий -иқтисодий ривожлантиришга, шунингдек, унинг нуфузи ва обрӯсини жаҳон майдонида мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йӯлингизни кенг қӯллаб-қувватлаётганининг яна бир ёрқин далилидир.
Тожикистон ва Озарбайжон ӯртасидаги дӯстона муносабатлар ва ӯзаро манфаатли ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қӯшаётган салмоқли шахсий ҳиссангизни таъкидлаб, уларни бундан буён ҳам ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори эканимизни билдирмоқчиман.
Ишончим комилки, келгусида икки давлат ӯртасидаги кӯп қиррали муносабатларни ривожлантириш баробарида уларни халқларимиз манфаати йӯлида янги амалий мазмун- мундарижа билан бойитиш бӯйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз.
Сизга, қадрли Илҳам Ҳейдарович, мустаҳкам соғлик ва барча режаларингизни амалга оширишда янги улкан муваффақиялар, дӯст Озарбайжон халқига барқарор тинчлик ва фаровонлик тилайман».