Тожикистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Бугун Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти муҳтарам Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида мамлакат раҳбари, сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва жамоат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб, муҳтарам Илҳом Алиевни Президент сайлови муваффақиятли якунлангани ва Озарбайжон Республикасининг олий давлат лавозимига қайта сайлангани билан самимий табриклади.
Томонлар, шунингдек, Тожикистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва шериклик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришнинг изчил жараёни ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бутун мажмуаси қайд этилди.
Шу асосда Президентлар Тожикистон ва Озарбайжон ўртасидаги самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги амалий мазмун билан бойитиш бўйича фаол сиёсий мулоқот ва биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Томонлар ўртасида келгусидаги икки ва кўп томонлама алоқалар дастури юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида давлатимиз раҳбари қардош Озарбайжон халқига тинчлик, барқарорлик ва доимий фаровонлик тилади.