Дӯстлик жамиятида янги журнал
2023 йилда Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан Дўстлик ва маданий алоқалар жамияти «Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқаларининг барқарорлиги»номли ахсус журнал чиқарди. Бунэ ҳақда Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан Дўстлик ва маданий алоқалар жамияти Кенгашининг якуний йиғилишида маълум қилинди.
Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан Дўстлик ва маданий алоқалар жамияти Кенгашининг асосий мақсадларидан бири тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, миллат раҳбари, Тожикистон Республикаси Президенти, ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг тинчликсевар сиёсатини илгари суриш, миллий-маданий қадриятлар ва халқ дипломатияси доирасидаги тадбирлар етказишдан иборат эканлиги таъкидланди.
2023 йилда Тожикистоннинг хорижий давлатлар билан Дўстлик ва маданий алоқалар жамияти ўз вазифаларини бажариш, унинг доирасида фаолият юритадиган дўстона жамиятлар фаолиятини амалга ошириш, мамлакатнинг миллий озчиликдаги миллий ва маданий марказлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, дипломатик корпус билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича турли тадбирларни амалга оширди.