Экспорт ҳажми ошди
2024 йилда Душанбе шаҳрида экспорт соҳасида Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли органлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги експорт агентлиги директори Баҳриддин Сироджиддинзода матбуот анжуманида маълум қилди.
«Ҳозирда тақдим етилган ташаббус Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан кўриб чиқилмоқда ва ушбу юқори даражадаги саммит 2024 йилда Душанбеда бўлиб ўтади. Унинг мақсади маҳаллий маҳсулотларни мамлакат ташқарисига тақдим етиш ва експорт қилишни рағбатлантириш, ишончли бозор ва харидорларни излаш, экспортчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва логистика марказларини яратишдир», – дея қўшимча қилди Баҳриддин Сироджиддинзода.
Статистик маълумотларга кўра, 2023-йилда ташқи савдо айланмаси 8 328,9 миллиондолларни ташкил етгани, бу ўтган йилга нисбатан 14 фоизга кўп екани айтилди. Бу ташқи савдо айланмасининг ўтган йилга нисбатан енг юқори кўрсаткичларидан биридир.
Шунингдек, 2023 йилда 2448,8 миллион долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинди, бу 2022 йилга нисбатан 14,3 фоизга кўпдир.