Прокуратура органида янги кадрлар
14 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон прокуратура органида раҳбарлик вазифаларига тайинланган кадрларни суҳбат учун қабул қилди.
Тожикистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хатлон вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, Хатлон вилояти прокурорининг Кўлоб минтақасидаги ўринбосари, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рўшон ноҳияси прокурори, Хатлон вилоятининг Қабодиён ноҳияси прокурори, Суғд вилоятининг Панжакент, Истиқлол ва Жаббор Расулов шаҳру ноҳиялари прокурорлари, Роғун шаҳри прокурори, Нуробод ноҳияси прокурори, шунингдек, Бош прокуратура марказий аппаратининг бир қатор бошқармалари бошлиқлари тажрибали, ёш ва яхши касбий малакага эга кадрлар ҳисобидан тайинланди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон янги тайинланган кадрлар ва прокуратура соҳасининг бошқа ходимлари билан суҳбат чоғида, Тожикистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари татбиқини назорат қилиш, ҳуқуқий тартиботга риоя этиш, жиноятчиликка, хусусан, терроризм, бузғунчилик ва гиёҳванд моддалар ноқонуний айланиши, қаллоблик ва ер сотиш ҳолатларига қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар бериб, ходимларнинг тил билишига ҳам катта эътибор қаратди.
Мамлакат Президенти прокуратура органининг барча ходимлари учун она тили баробарида иккита хожирий тилни ўзлаштириш бўйича бир йил муддат берди.
– Агар ишингизга муваффақиятга эришишни ва обрў топишни истасангиз халқ билан яқин фаолият олиб боринг, чунки иззат-ҳурмат амр ёки фармон билан берилмайди, – деди суҳбат якунида Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон.