Туризм соҳасида ҳамкорлик
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш комитети раиси Камолиддин Мўминзоднинг Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алиризо Ҳақиқиён билан учрашувида Тожикистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро туризм, ушбу соҳада ривожланиш ва ҳамкорлик қилиш имкониятлари билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.
Туризмни ривожлантириш комитети раиси бугунги кунда Эрон Ислом Республикасидан Тожикистонга келаётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошиб бораётганини таъкидлади, бу икки давлат юқори раҳбариятининг ижобий ва муваффақиятли сиёсатининг белгисидир.
Туризмни ривожлантириш комитети раҳбарияти, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси элчисини Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан туризмни ривожлантириш учун тақдим этилаётган имтиёзлар тўғрисида хабардор қилиб, биз ҳар доим туризм соҳасида самарали ва дўстона ҳамкорликка тайёрлигимизни қайд этди.
Эрон элчиси ҳам таклифларни қабул қилди ва Эрондан Тожикистонга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бӯйича барча саъй-ҳаракатларини амалга ошираётганини таъкидлади.