Саудия Арабистонининг элчиси билан учрашув
Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода Саудия Арабистонининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валид ибни Абдурраҳмон Ар-Решайдон билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни томонларни қизиқтирган турли йўналишларда кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.