ТОЖИКИСТОН-ӮЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО КӮРГАЗМАСИ БӮЛИБ ӮТАДИ
2023 йили Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, хорижий давлатлардаги юртимиз элчихоналари ва тараққиёт шериклари билан ҳамкорликда дунёнинг 14та давлатида бӯлиб ӯтган 28та халқаро кӯргазмада, республика миқёсидаги 6та кӯргазмада маҳаллий ширкат ва корхоналар иштирокини ташкил қилиш ва таъминлашга шароит яратди. Бу борада матбуот анжумани чоғида Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси Жамшед Жумъахонзода хабар берди.
2024 йилнинг март-апрел ойларида Тожикистон ва Ӯзбекистон халқаро кӯргазмаси бӯлиб ӯтади. Шунингдек, Тожикистонда Хитой Халқ Республикаси кӯргазмасини ӯтказиш режалаштирилгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, замонавий ишлаб чиқариш технологияси янгиликлари билан танишиш ва бошқа мамлакатлардан савдо шерикларини топиш учун Палата кӯмаги билан 2100 нафардан ортиқ тадбиркор хорижий кӯргазмаларда ва бизнес-форумларда фаол иштирок этдилар.
Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Халқаро тижорат арбитражи фаолият юритади. Уни ташкил қилишдан мақсад, тадбиркорларга ҳуқуқий асосларни тушунтириш, Халқаро тижорат арбитражининг иқтидорини ошириш ва сифатли ҳуқуқий ёрдам кӯрсатишдир.
Жамшед Жумъахонзода 2023 йили халқаро арбитражга шериклар томонидан тадбиркорларимизнинг манфаатлари поймол қилиниши бӯйича 2та ариза келиб тушганини айтди.