ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА
“2024 йили Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларининг экспорт соҳаси бӯйича тегишли органлари раҳбарлари учрашуви бӯлиб ӯтади”, деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Экспорт агентлиги директори Баҳриддин Сирожиддинзода матбуот анжуманида. Унинг қӯшимча қилишича, илгари сурилган ташаббус ҳозирда Тожикистон Республика Ҳукумати томонидан кӯриб чиқилмоқда. Душанбеда ӯтказилиши кӯзда тутилган юқори даражадаги йиғилиш мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кӯрсатиш ва ошириш, бозор ва ишончли харидорлар топиш, экспорт қилувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, логистика марказларини ташкил қилишга хизмат қилади.
Статистик маълумотларга кӯра, 2023 йили ташқи савдо айланмаси ҳажми 8 328,9 миллион долларни ташкил қилиб, ӯтган йилга нисбатан 1019,4 миллион доллар ёки 14 фоиз кӯпайган. Бу олдинги йилларга қараганда энг юқори кӯрсаткичлардан биридир. Шунингдек, 2023 йили 2 448,8 миллион долларлик маҳаллий маҳсулот экспорт қилинган бӯлиб, 2022 йилга нисбатан 14,3 фоиз кӯпдир.