ИҚТИСОДИЙ СУДГА 854ТА МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШГАН
2023 йил давомида иқтисодий судларнинг биринчи инстанциялари, кассация ва назорат коллегиялари ҳамда Олий иқтисодий суд бошқармаси томонидан жами 3 минг 137та иш кӯриб чиқилиб, 1 минг 587та ишга доир суд қарори қабул қилинди. Шунингдек, 144та иш тӯхталиб, 221та ариза кӯриб чиқилмай, 16та аризани қабул қилиш рад этилган. Бу ҳақда 2023 йилдаги фаолият натижаларига бағишланган матбуот анжуманида Олий иқтисодий суд Раиси Рустам Мирзозода журналистларга маълумот бериб, ҳисобот даврида 215та даъво аризаси ва шикоятлар ҳаракатсиз қолдирилиб, 316та ариза ва шикоят суд қонунчилиги талабига мувофиқ бӯлмагани сабабли қайтарилганини қӯшимча қилди.
Раҳбарият, судялар, Олий иқтисодий суднинг тизим бирлашмалари бошлиқлари, вилоятлар ва Душанбе шаҳри иқтисодий судлари иштирок этган матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2023 йили кассация босқичида 336та иш, назорат босқичида 280та иш ва Олий иқтисодий суд бошқармасида 12та иш кӯриб чиқилган.
Иқтисодий судларга даъво аризалари ва шикоятлар билан мурожаат қилиш чоғида 4 миллион 407 856,33 сомоний давлат божи тӯланган бӯлиб, 2022 йилга нисбатан 19 минг 848,68 сомоний кӯпдир. 2023 йили иқтисодий судларга жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан 854та мурожаат келиб тушган. Шундан 329таси ёзма мурожаат, 4таси электрон мурожаат, 1таси телефон мурожаати ва 219таси оғзаки мурожаатдир.