ЕР ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАНЛАР ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ
Тожикистон Республикаси Ер ва геодезия идораси давлат қӯмитаси фаолиятининг асосий йӯналиши ердан мақсадли фойдаланишни назорат қилишга қаратилган. 2023 йили ер қонунчилигини бузиш бӯйича 13 минг 447та ҳолат ошкор этилди. Қонунбузарликларни бартараф этиш учун 11 минг 389та қарор қабул қилинди. Аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида қонунбузарлик ҳолатининг 75 фоизи ёки 10080таси бартараф этилиб, 901та материал ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилди. Ушбу маълумотларни Ер ва геодезия идораси давлат қӯмитаси Раиси Ориф Хожазода очиқлади.
У ходимларнинг жиноятга қӯл уриши масаласида ҳам гапираркан, Давлат молиявий назорати ва коррупция билан курашиш агентлиги маълумотига кӯра, 2023 йили 87 кишига, жумладан 6 нафар давлат хизматчисига нисбатан жиноят иш очилиб, деярли уларнинг барчаси эгаллаб турган вазифасидан озод этилганини айтди. 2023 йилда ошкор қилинган жиноятлардан 38таси ӯтган йили, 21таси 2022 йили, 10таси 2021 йили, 16таси 2020 йили ва 88таси 2007-2019 йиллар оралиғида содир этилган.
« Ер ва геодезия идораси давлат қӯмитаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олиш учун маълум ишларни амалга ошириб келмоқда. 2020-2023 йиллар давомида “Кӯчмас мол-мулкни қайдга олиш” давлат унитар корхонасининг 127 нафар ходими, жумладан 6 нафар директор, 9 нафар директор ӯрибонсари, 10 нафар қайдга олувчи, 102 нафар мутахассис, шунингдек 15 нафар ер идораси қӯмитаси раиси, 11 нафар раис ӯринбосари, 23 нафар бош мутахассис ва мутахассис вазифасидан озод этилган», дея қӯшимча Ориф Хожазода.
Гарчи ушбу йӯналишда зарурий тадбирлар белгиланиб, Қӯмита раҳбарияти йиғилишларда ходимларнинг жиноятга қӯл уришининг олдини олиш масаласини мунтазам муҳокама қилса-да, бироқ ходимларнинг жиноятга қӯл уриш далиллари ҳалигача мавжуд. Камчиликларни тузатиш учун тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда бундан кейин ҳам иш олиб борилади.