ВАЗИРЛИКДА УЧРАШУВ

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насредин Франсия Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Элза Пинел билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Франсия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.