ХАТЛОН ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ РОССИЯГА САФАРИ

Жорий йилнинг 15 февралида Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида вилоят раиси муҳтарам Давлатали Саид бошчилигидаги Хатлон вилояти делегациясининг Урал давлат иқтисодиёт университети ректори Яков Петрович Силиним билан учрашуви бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Хатлон вилояти раиси Аппарати Ахборот-таҳлил бӯлимидан хабар берилди.
Йиғилишдан кўзланган мақсад ўқитувчи ва талабаларнинг академик сафарбарлигини ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш, ҳамкорликда илмий фаолият олиб бориш, конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш, илмий материалларни чоп этиш ва томонлар манфаатларини кўзлаб бошқа комплекс тадбирларни ташкил этишдан иборат эди.
Муҳтарам Давлатали Саид ўз нутқи давомида Хатлон вилояти мамлакатнинг энг йирик вилоятларидан бири бўлиб, кўплаб университет ва институтларга эга эканлигини, ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали эканини таъкидлади.
Учрашувда олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик, стажировка ва хизмат сафарлари масалалари ҳам муҳокама қилинди.
***
Шунингдек, 16 феврал куни Хатлон вилояти раиси муҳтарам Давлатали Саид«УЭТМ» АЖ фаолияти билан танишди.
Шуни таъкидлаш керакки, “УЭТМ“ бренди дунёдаги энг машҳур брендлардан биридир. “УЭТМ“ ОАЖда ишлаб чиқарилган энергияни ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш учун электр жиҳозлари дунёнинг исталган иқлим шароитида ишончли ишлайди.
“УЭТМ“ ОАЖ ускуналари Россияда, МДҲ мамлакатларида (Қозоғистон, Беларусия ва бошқалар), хорижий мамлакатларда (Хитой, Миср, Австрия, Аргентина, АҚШ, Бангладеш, Сурия, Туркия, Эрон, Мўғулистон ва бошқа мамлакатларда) мавжуд ва сотиб олинади.
Хатлон вилояти раиси Екатеринбург шаҳрида жойлашган «Уралелеcтротязмаш» корхонаси раҳбари билан учрашиб, уларни «Бохтар трансформатори» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликка таклиф қилди.
«Бохтар трансформатор» акциядорлик жамияти трансформаторлар ишлаб чиқаришда собиқ Иттифоқ мавжуд бўлган даврда ҳам фаол бўлиб, ишлаб чиқарилаётган трансформаторлар жаҳон бозорида ўз харидорларини топади.
Маълумотларга кўра, «Бохтар трансформатор» акциядорлик жамиятида йилига 35 миллион сомонийгача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу ерда ҳар йили 300 га яқин турли маркадаги трансформаторлар ишлаб чиқарилади.
«Бохтар трансформатор» акциядорлик жамияти мутахассислари таъмирлашга муҳтож трансформаторларни таъмирлаш ва реконструкция қилишда катта тажрибага эга бўлиб, мазкур цехга шаҳар ва туман электр тармоқлари томонидан олиб келинаётган трансформаторлар тезкорлик билан таъмирланмоқда.
***
Шу йӯсинда 16 феврал куни вилоят раисиРоссия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида тадбиркорлар ва маҳаллий фуқаролар билан учрашди.
Хатлон вилояти раиси учрашувдан кўзланган асосий мақсадни эркин суҳбат, фойдали мулоқот ўтказиш, хориждаги ватандошларнинг бугунги аҳволи билан танишиш каби баҳолади.
Қувонарлиси, айни пайтда Тожикистон ва Россиянинг ўртасидаги икки томонлама стратегик муносабатлар муваффақиятли кенгаймоқда, икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қулай замин яратмоқда.
Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид ўз нутқида Миллат пешвосининг оқилона сиёсати замирида 2023 йилда мамлакатда улкан марраларни қўлга киритилди.
-Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги нишонлаш арафасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини барпо этиш, йўллар, кўприклар ва туннеллар қуриш ва таъмирлаш, юзлаб таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш борасидаги доно сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш муассасалари, маданият ва спорт янги иш ўринлари яратиш сингари бунёдкорликлар кӯлами ошган.
Йиғилишда Россияда истиқомат қилаётган тожикистонлик ишбилармонлар ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, айниқса, мактаблар, хусусий болалар боғчалари қурилишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Йиғилишда ёшларнинг экстремистик ва террористик оқимларга қўшилиб кетиш ҳолатлари юзасидан маъруза қилиниб, афсуски, меҳнат миграцияси даврида ана шундай инсонлар кўплиги таъкидланди.
***
Шунингдек, 16 феврал куни Хатлон вилояти раиси муҳтарам Давлатали Саид «Пахтаи Кўлоб» МЧЖ бош директори Руслан Исаевич Харсиев ва «Прмышленные активы» АЖ бош директори ўринбосари Сергей Заурбекович Базоев билан учрашди.
Учрашувда Кўлоб шаҳри раиси Назарзода Бахтиёр ва Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Гулмаҳмадзода Давлатшоҳ Қурбонали ҳам иштирок этди.
Вилоят раиси, аввало, самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу ташриф Тожикистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, янги имкониятлар излаш йўлидаги муҳим қадам эканини таъкидлади.
Айтиш жоизки, Хатлон вилоятининг Россия ҳудудлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш изчил давом этмоқда.
Хатлон вилояти раиси мазкур учрашув натижаси Хатлон вилояти ва Россия Федерацияси вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш имконини бераётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда бўлиб ўтган «Колоб Фоод» иқтисодий форумида эркин иқтисодий зона ҳудудида саноат корхоналарини қуриш бўйича келишув имзоланган эди. «Пахтаи Кўлоб» МЧЖга қишлоқ хўжалиги ёрдамчи хўжаликлари учун саноат хомашёси – пахта етиштириш учун ер майдони ажратилиши мазкур шартноманинг асосий асосидир.
Кўлоб шаҳри раисининг 2023 йил 29 декабрдаги 662-сон қарорига асосан «СА Ҳамадони» кооперативига қарашли 1582,83 гектар, «Сабз-Ну Хатлон» кооперативларига қарашли 312,02 гектар ер майдонлари умумий ҳажми 1894 гектар «Пахтаи Кулоб» МЧЖга берилган. Ушбу корхона «Пахтаи Кулоб» МЧЖ номи билан тегишли тузилмаларда (статистика, солиқ ва ҳ.к.) рўйхатга олинган. Корхона томонидан шаҳарга 20 та техника олиб келиниб, шу кунгача 500 гектар ер шудгор қилиниб, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шартномага кўра, мазкур корхона «Кўлоб» эркин зонасида тўқимачилик ва йигирув корхоналари мажмуасини қуриб, 4 мингдан 6 минг нафаргача маҳаллий аҳолини иш билан таъминлайди.