Тожикистон ва Россия Президентлари учрашди

21 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путин билан Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида учрашди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, айрим халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон учрашиш имкониятидан мамнунлигини билдирди ва Россия томонини «Келажак ўйинлари» халқаро турнирини юқори савияда ташкил этгани ва ўтказиш билан табриклади.
Икки давлат раҳбарлари Тожикистон ва Россия ўртасида 2023 йил ноябр ойида Москвада бўлиб ўтган олий даражадаги расмий музокаралар, шунингдек, ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши натижаларини юқори баҳоладилар.
2023 йилда икки томонлама савдо ҳажми 2,5 фоизга ошгани ва 1 миллиард 800 миллион Ақш долларига етгани, Россия Тожикистон ташқи савдосининг умумий ҳажмида етакчиликни сақлаб қолгани таъкидланди.
Энергетика, қишлоқ хўжалиги, сармоялар, муҳожирлик, маориф ва маданият каби бошқа соҳаларда ҳам эътиборга молик бир қатор масалалар кўриб чиқилди ва зарур келишувларга эришилди.