Миллат пешвоси «Дуслик» ордени билан тақдирланди

Қозон шаҳридаги тантанали маросим чоғида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов томонидан олий мукофот – «Дуслик» («Дӯстлик») ордени билан тақдирланди.
Татаристон Республикаси Раисининг фармонига биноан «Дуслик» ордени Тожикистон Республикаси Президент муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди. «Дуслик» ордени Татаристон Республикасининг олий мукофотидир.
Тожикистон Давлат раҳбари Татаристон Республикаси Раисига бундай юқори тақдирланиш учун миннатдорчилик билдирди ва ушбу юксак мукофотни уни бутун Тожикистон халқига берилган юксак мукофот, деб атади.
Муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз нутқи давомида Тожикистон ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун имконият ва захиралар кўплигини айтиб ўтди ҳамда улардан самарали фойдаланишдан манфаатдор эканимизни таъкидлади.
Тожикистон халқининг Татаристон билан самарали алоқалари борлиги ва шу муносабат билан ушбу минтақада кўплаб тожик талабаларига яхши таълим шароитини яратгани учун миннатдорчилик билдирилди.
Нутқ якунида Татаристон раҳбарияти ва қардош халқига ушбу гўзал мамлакатнинг ривожланиши, тараққиёти ва янада гуллаб-яшнаши йўлида янги ютуқлар тиланди.