Тожикистон ва Эрон илмий ҳамкорлиги ривожланади

28 феврал куни Эрон Ислом Республикаси элчиси Алиризо Ҳақиқиён Тожикистон Фанлар миллий академиясида бўлиб, академия президенти Хушвахтзода Қобилжон Хушвахт билан учрашди.
ТФМАдан хабар беришларича, учрашувда Тожикистон Фанлар миллий академияси президенти Хушвахтзода Қобилжон Хушвахт, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Мирвайсов Мамуржон, Эрон Ислом Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён, элчихона ходими Майсем Закизода иштирок этди.
Тожикистон Фанлар миллий академияси президенти Хушвахтзода Қобилжон Хушвахт олий мартабали меҳмонларни қутлаб, икки томонлама илмий ҳамкорлик ва Тожикистон Республикаси Фанлар миллий академиясининг илмий фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришга ишонч ва қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, Тожикистон Республикасининг Эрон Ислом Республикаси билан дипломатик алоқалари 1992 йилнинг 9 январдан бошлаб йўлга қўйилгани ва шундан сўнг томонлар муносабатлари ривожланиб, кенгайиб боргани қайд этилди. Шу билан бирга, икки мамлакат илмий муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик ва келишувларни мустаҳкамлаб, салмоқли натижаларга эришиш ва икки мамлакатнинг илмий соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишимиз зарурлиги таъкидланди. Ёш олимларни тайёрлаш, фан йўналиши бўйича магистрант ва талабгорларни жалб этиш мақсадида ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Зуҳриддин Умаров