Мудофаа саноати соҳасидаги муносабатлар
Тожикистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳом Абдурахмоннинг Озарбайжон Республикаси Мудофаа саноати вазири Вугар Мустафоев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар мудофаа саноати соҳасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ва икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.