Янги кадрлар Миллат пешвоси ҳузурида
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучларда юқори лавозимларга тайинланган кадрларни суҳбатга қабул қилди.
Суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон минтақа ва дунёдаги таҳликали вазиятни, терроризм, экстремизм ва бошқа кутилмаган жараёнларнинг тобора ортиб бораётган хавф-хатарлари ва таҳдидларини эслади, масъулиятли лавозимларга тайинланган кадрларни ва азиз Тожикистон тинчлиги ва осойишталигининг барча ҳимоячиларини Ватанга ва Тожикистоннинг шонли халқига садоқат билан хизмат қилиш, Ватанни ҳимоя қилиш, Қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва умуман, мамлакатнинг ватанпарварлик қудратини мустаҳкамлашга чақирди.