Файзиддин Қаҳҳорзода София Шакил хоним билан учрашди
Тожикистон Республикаси Молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Осиё тараққиёт банкининг инсон ва ижтимоий ресурсларни ривожлантириш департаменти минтақавий директори София Шакил хоним билан учрашди.
Молия вазирлигидан хабар беришларича, томонлар иқтисодиётнинг реал тармоқлари, жумладан, иқтисодиётни рақамлаштириш, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар ўзларини қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр еканликларини билдирдилар.