Миллат пешвоси қонунларни имзолади

1 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикасининг «Маориф тўғрисида»ги қонуни ва Тожикистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид Тожикистон Республикаси қонунларини имзолади.
Тожикистон Республикасининг «Маориф тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгартишга биноан барча ўқувчилар умумий ўрта таълимга қамраб олинади. Улар умумий ўрта таълимни умумтаълим муассасалари ёки бошланғич ва ўрта касбий таълим муассасаларида олишлари мумкин. Ушбу ўзгартиш ўқувчилар бир вақтнинг ўзида умумий маъмулотга ва касб эгаси бўлишларига имкон беради. Киритилган ўзгартиш бозор талабларига жавоб берадиган ишчи кадрлар тайёрлашга ёрдам беради.
«Тожикистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид» Тожикистон Республикаси қонуни суғурта ташкилотлари тизимини такомиллаштириш, суғурта бозори иштирокчилари фаолиятини назорат қилиш ва суғурта фаолиятини олиб бориш учун изожат бериш тизимини тартибга солишга йўналтирилган.
Қонунлар матбуотда нашр этилади.