Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

29 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон раислигида Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси бӯлиб ӯтди.
Мажлис аввалида кадрлар масаласи кӯриб чиқилиб, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан Тожикистон Фанлар миллий академиясининг 6та институтига раҳбарлар тайинланди.
Мажлисда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Геология Бош бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Оймуҳаммадзоданинг ушбу органнинг 2018-2023 йиллар давомидаги фаолияти натижалари тӯғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Қайд этилишича, Геология Бош бошқармаси ӯз фаолиятини «2021-2023 йиллар учун Тожикистон Республикаси геология соҳасини ривожлантириш давлат дастури» асосида йӯлга қӯйган бӯлиб, унинг доирасида 56та лойиҳа бӯйича ер ости бойликларини геологик ӯрганиш минтақавий ишлар иншоотларида давом этмоқда.
Маълум қилинишича, дастурни бажариш баробарида Бош бошқарма 2018-2023 йиллар давомида 118,2 миллион сомоний эвазига 1200дан зиёд лойиҳа бӯйича шартномавий ишларни ҳам бажарган.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон геологик-қидирув ишларини жонлантириш, геология соҳаси тузилмаларининг фаолиятини яхшилаш, сармояларни жалб этиш, соҳа учун зарур бӯлган замонавий техника ва технологияларни олиб келиш, шунингдек, замонавий рақамли тизим ҳамда захиралар ҳисобини юритишнинг халқаро стандартларига ӯтиш бӯйича масъулларга аниқ топшириқлар белиб, маъданлар, хусусан, қимматбаҳо мениралларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мамлакат миллий иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йӯлларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Сӯнгра, Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлисида бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, «Тожикистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тӯғрисида»ги қонунига қӯшимчалар киритишга оид» Тожикистон Республикаси қонуни лойиҳаси тӯғрисида, «Тожикистон Республикасининг «Маориф тӯғрисида»ги қонунига қӯшимча киритишга оид» Тожикистон Республикаси қонуни лойиҳаси тӯғрисида, «Тожикистон Республикасининг «Ижозат бериш тизими тӯғрисида»ги қонунига ӯзгартишлар киритишга оид» Тожикистон Республикаси қонуни лойиҳаси тӯғрисида ва «Тожикитон Республикасининг «Яйловлар тӯғрисида»ги қонунига ӯзгартиш киритишга оид» Тожикистон Республикаси қонуни лойиҳаси тӯғрисидаги масалалар муҳакама қилиниб, кӯриб чиқиш учун Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига юборилди.
Ҳукумат мажлисида, шунингдек, «2024-2028 йиллар учун Тожикистон Республикасида оилани ривожлантириш давлат дастури», «2024-2028 йиллар учун Тожикистон Республикаси умумтаълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури» ва «2024-2028 йиллар учун Тожикистон Республикасининг суғориладиган қишлоқ хӯжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури» кӯриб чиқилди.
Мажлис сӯнггида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукумати, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ва тегишли ташкилоту муассасаларга қиш мавсумини зарур даражада якунлаш, баҳорги экиш ишларига тайёргарлик кӯриш, ерлардан самарали фойдаланиш, атроф-муҳит тозалиги, маҳаллаларни ободонлаштириш ҳамда халқаро Наврӯз байрам ива Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш учун бунёдкорлик ишларини кенгайтириш бӯйича аниқ топшириқлар берди.