Абитуриентлар Тожикистон халқаро чет тиллар университетида бӯлишди

Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон халқаро чет тиллар университетида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди, унда университет мутахассисликлари билан танишиш мақсадида Душанбе шаҳридаги 26та таълим муассасасидан мингдан ортиқ абитуриент иштирок этди.
Ўқиш шартномаси нархлари, хорижий университетлар билан талабалар алмашинуви, бюджет гуруҳларида ўқиш, қўшимча чет тилларини ўқитиш, талабалик йилларида ишлаш, стипендия миқдори ва бошқалар абитуриентларнинг асосий саволларидан эди.
Суҳбат чоғида Тожикистон халқаро чет тиллар университетида бакалавр даражасида 40та мутахассислик мавжудлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, ушбу университетда чет тилларини ўрганишнинг самарали усуллари ва воситалари мавжудлиги, уларда ҳар бир ёш қисқа вақт ичида бемалол тил ўрганиши мумкинлиги таъкидланди. Тил ва мултимедиа дарслари, она тили ўқитувчилари ва тил муҳити бу ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Битирувчиларга Тожикистон халқаро чет тиллар университетида ҳозирда кўплаб бюджет ўринлари мавжудлиги маълум қилинди.
Шунингдек, университетда иқтидорли талабалар ҳисобидан ташкил этилган «Ёшлигимиз тонги» номли бадиий жамоа ташкил этилгани таъкидланди. Ушбу жамоа аъзолари нафақат университет тадбирларида, балки шаҳар ва миллий маданий йиғилишларда ҳам фаол иштирок этмоқда.
Шу билан бирга, абитуриентлар электрон анъанавий кутубхоналар, тил марказлари, тайёргарлик босқичлари, ётоқхонадаги яшаш ҳолати ва университет фаолиятининг бошқа жиҳатлари ҳақида сўрашди.