Сирожиддин Муҳриддин Ҳакан Фидан билан учрашди
Анталия дипломатик форуми доирасида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларни, хусусан, сиёсий, хавфсизлик, таълим ва иқтисодий соҳаларни ривожлантириш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Сирожиддин Муҳриддин ҳам ҳамкасбини форум юқори савияда ташкил этилгани билан табриклади.