“Тожикистон давлат мустақиллиги йилларида хотин-қизлар эришган ютуқлар”
Суғд вилоятидаги Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетида Оналар куни муносабати билан “Тожикистон давлат мустақиллиги йилларида хотин-қизлар эришган ютуқлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Суғд вилояти Раисининг матбуот хизмати хабар беришича, конференцияда олимлар, меҳнат фахрийлари ва фаоллар иштирок этиб, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш борасидаги қўллаб-қувватлашлари ва тожик хотин-қизлари қўлга киритган ютуқлар ҳақида сўз юритдилар.
Меҳнат фахрийлари хотин-қизларга Аёл – Онанинг буюклиги аввало, унинг хонадон чироғи, насллар давомчиси, фарзандлар тарбиячиси ва камолотга етказувчиси, шунингдек, тил, тарих ва миллий маданият асровчиси эканлигида мужассамлигини таъкидладилар. Биз бугун жамиятимиз ва юртимиз тараққиётига ҳисса қўшмоғимиз лозим.
Йиғилишда Жамиятшунослик фанлари институти ва Суғд вилояти Репродуктив саломатлик маркази вакиллари “Аёлларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси” ва “Аёлларнинг соғлиқни сақлаш соҳасида қўлга киритган ютуқлари” мавзусида маъруза қилдилар.