Ҳуқуқий маърифат йилига бағишланган конференция
Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси ташаббуси билан Душанбе шаҳрида Ҳуқуқий маърифат йилига бағишланган “Зўравонликсиз ва ажримларсиз соғлом оила” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.
Намояндар мажлисидан беришларича, йиғилишда Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Миллий мажлиси аъзолари, Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси вакиллари, вазирлик ва идоралар, Тожикистон Республикаси Олий Суди вакиллари, Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси дастгоҳи масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тожикистон Республикаси Олий Мажлис Намояндалар мажлиси Раиси ўринбосари Мавсума Муиний мустақиллик йилларида мамлакат Ҳукумати, хусусан, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирларини амалга оширганини таъкидлади.
Тожик хотин-қизлари бугунги кунда жамият ва давлат ҳаёти соҳаларини ривожлантириш йўлида давлат ҳокимиятининг барча жабҳаларида, ҳатто раҳбарлик даражасида садоқат билан хизмат қилмоқдалар.