Дўстлик ва ҳамкорлик марказида йиғилиш
Тожикистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Дўстлик ва ҳамкорлик марказида «Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари Кенгашига раислиги: инновациялар, транспорт мустақиллиги, қашшоқликка қарши кураш» мавзусида йиғилиш бӯлиб ӯтди.
Йиғилишда жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашига Покистон Ислом Республикаси раислик қилаётгани қайд этилди. Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ижтимоий-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий, маданий ва илмий ҳамкорликнинг энг муҳим масалалари кўриб чиқилади.
Иштирокчилар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, енергетика ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар. Бу йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари Кенгашига раислик қилаётган Покистоннинг афзаллиги кўриб чиқилди.