Нуриддин Саид Алиризо Ҳақиқиён билан учрашди
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио комитети раиси Нуриддин Саид Эрон Ислом Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчиси Алиризо Ҳақиқиён билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида телевидение ва радио соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда ҳар икки томоннинг эзгу муносабатлари тармоқ ҳамкорлигини ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратгани таъкидланди.
Томонлар кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш, ходимларнинг малакасини ошириш, соҳавий семинарлар ва конференцияларни ўтказиш, ижодий ва техник мутахассисларни тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиши мумкинлиги таъкидланди.
Эрон элчиси ўз мамлакатининг телевидение ва радио соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқлади ва ушбу мақсадларга эришишга интилаётганини айтди.