Миллат пешвоси юртимиз аёлларини Оналар байрами билан табриклади
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 8 март – Оналар байрами муносабати билан юртимиз аёлларини табриклади.
– Муҳтарам оналар ва аёллар, азиз опа-сингиллар ва фарзандлар!
Барчангизни Оналар байрами, яъни барчамиз учун жуда қадрли бўлган байрам билан чин дилдан табриклайман.
Ҳар бирингизга, аввало, соғлик ва бахт, фаровон ва тинч ҳаёт тилайман.
Ушбу муборак кун ҳар йили табиат уйғонган биринчи кунларда, баҳор ва халқаро Наврўз арафасида нишонланиши рамзий маънога эга.
Она-аёл ҳаёт манбаи ва яратувчиси, поклик ва гўзаллик рамзи, севги ва садоқат ва самимийликнинг тирик тимсолидир, – дейилади Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон табригида.