Фаол аёллар йӯқланди
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд шаҳрида Оналар куни муносабати билан бир нечта меҳнат фахрийларини йўқлаб, уларни табриклади.
Вилоят Раиси, жумладан, таниқли давлат ва жамоат ходими Биҳожал Раҳимова, Тожикистон Халқ шоири Фарзона, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исоева, Хужанд шаҳрининг фахрий фуқароси Хосият Зокирова, Файзинисо Ғафурова, Мағфират Дадобоева ҳолидан хабар олиб, уларни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон номидан Оналар куни билан табриклади.
Йўқлов чоғида она дунёнинг энг олий неъмати, чексиз муҳаббат манбаи, башар аҳлининг энг ҳимматли шахси эканлиги таъкидланди.
Оналар кунининг давлат миқёсида ва ўзгача тантана ва шукуҳ билан нишонланиши давлат ва Ҳукуматнинг, хусусан, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оналар ва аёлларга нисбатан эътибори ва чексиз эҳтироми белгисидир. Чунки, уларнинг хонадон ободлиги, фарзандларни тарбиялаб вояга етказишдаги, уларга она тили, одобу маънавият, ўргатишдаги, юксак миллийлик, ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялашдаги роли беқиёсдир.
Меҳнат фахрийлари Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга аёлларга, хусусан, меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам ёш авлодни тарбиялаш, тўғри йўлга ҳидоят қилиш йўлида бор куч-ғайратларини сафарбар қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.