Хужанд қалъасини тиклаш ва янгилаш ишлари жараёни
Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода Хужанд қалъасини тиклаш ва янгилаш ишлари жараёни билан танишди.
Таъкидлаш жоизки, Хужанд қалъаси тожиклар мардлиги ва жасурлиги, миллий ғурури ва ватанпарварлиги рамзи сифатида донг таратган бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг озодлиги ва тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилишда ишончли истеҳком бўлиб хизмат қилган ҳамда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита ташаббуси ва ҳидоятлари билан қайтадан тикланиб, янгиланмоқда. Беш йилдирки, Хужанд қалъасини янгилаш тожик халқининг ушбу қимматли меросининг ўз тарихий жойида изчил давом этмоқда.
Таъкидлаш ўринлики, лойиҳалаш ишлари бошланмасидан аввал Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи режаси асосида Маданият вазирлиги, Меъморчилик ва қурилиш комитети мутахассислари, олимлар, тарихчилар, археологлар ва этнографларни жалб этган ҳолда иншоот жойида археологик, инженерлик, топографик ва геологик ишлар олиб борилиб, батафсил ва аниқ хулосалар тақдим этилди. Шу тариқа, мутахассислар, олимлар ва тарихчилар таклифи асосида тиклаш ва янгилаш ишлари бошланиб, ушбу қадимий обиданинг тарихий нишоналари тўлиқ ҳимоя қилинади.
Лойиҳага мувофиқ, Хужанд қалъасининг қайта тикланадиган майдони 6 гектардан ортиқни ташкил қилади.
Сўнгги бир неча йил давомида олиб борилган археологик қазилмалар натижалари ва нодир топилмалар шуни кўрсатадики, Хужанд қалъаси чиндан ҳам қадимий тарихга эга бўлиб, уни муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш тожик халқи тарихи ва маданиятини намойиш этишда муҳим нуқта ҳисобланади.
Иншоот Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи маблағ ўтказиши билан янгиланмоқда.
Хужанд қалъасини янгилаш ишларида лойиҳачилар, мутахассислар, олимлар, тарихчилар, қурувчилар, халқ ҳунармандлари гуруҳи, жумладан, наққошлар, кулоллар, рассомлар ва ўймакорлар иштирок этмоқдалар.
Лойиҳа асосида эски деворлар қайта тикланиб, маъмурий бинолар, Хужанд шаҳрининг қадимий ҳовлилари намуналари, музей, чойхона, ҳаммом, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқа ёрдамчи иншоотлар қурилиши давом этмоқда.
Хужанд шаҳрининг қадимий уй ва ҳовлилари намунасини бунёд этиш этнографлар тавсиялари ва маслаҳатлари асосида амалга оширилмоқда. Ушбу уйлар тўлиқ табиий материаллар, жумладан, лой, гил ва ёғочдан қурилиб, қадимий иншоотнинг дарвоза, устун, пол ва шифтлари ўймакорлик қилинган ва наққошлик ишлари асосан тажрибали рассомлар томонидан бажарилмоқда.