«Душанбе шаҳри раиси Кубоги» бўлиб ўтди
8 март куни Душанбе шаҳрида кураш бўйича бешинчи халқаро миллий турнир – «Душанбе раиси Кубоги» учун кураш бўлиб ўтди.
Турнирнинг очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлис раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали иштирок этди.
Турнирда 40мамлакатдан 200дан ортиқ спортчи иштирок этиб, ўз спорт маҳоратини намойиш этди. Турнирнинг пул мукофотлари миқдори 100 минг Ақш долларини ташкил этди.
Қайд этилганидек, ушбу спорт мусобақаларининг асосий мақсади спортни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, пойтахтимиз аҳолисининг спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва миллий байрам-халқаро Наврўзни юқори ташкилий савияда нишонлашдан иборатдир.