Абдулла Арипов Душанбега келди

Абдулла Арипов Душанбега келди
11 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов икки кунлик амалий ташриф билан Душанбега келди. Бу ҳақда «Овози тожик» радиоси мухбири Зуҳриддин Умаров хабар берди.
Душанбе халқаро аэропортида юқори марталаби меҳмонни расмий шахслар кутиб олишди.
Ушбу сафар давомида Абдулла Ариповни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қабул қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, қўшни мамлакат Бош вазири тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзода билан икки томонлама учрашув ўтказади. Икки мамлакат расмий делегациялари музокаралари бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида бир нечта ҳужжатларни имзолаш ҳам назарда тутилган.