Ражаббой Аҳмадзода Оливер Норманд билан учрашди
Сўғдда Халқаро сув ресурслари котибиятининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.
Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода Тожикистондаги Халқаро сув ресурслари котибияти раҳбари Оливер Норманд билан учрашди. Бу ҳақда “Ховар” ТМАА Сўғд вилояти раиси Матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Йиғилишда вилоят раҳбари “Суғд вилоятида Тожикистон Республикасининг ҳукумати кўмагида миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари тараққий этиб, бу жараёнда жамиятнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишда тараққиёт ҳамкорларининг ҳиссаси муҳим аҳамият касб этмоқда”- дея таъкидлади.
Хабар берганимиздек, Тожикистондаги Халқаро сув ресурслари котибиятининг Конибодом шаҳри ва Жаббор Расулов туманидаги лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.
Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилса, ҳудудларда ичимлик ва тоза сув таъминоти янада яхшиланади
Ўтган даврда мазкур ташкилот кўмагида Спитамен, Мастчоҳ, Ашт туманлари ва Исфара шаҳрида бир қанча лойиҳалар амалга оширилиб, номи тилга олинган шаҳар ва туманларнинг айрим қишлоқларида ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати яхшиланди.
Оливер Норманд ҳамкорликдан мамнунлигини билдириб, келгусида ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилганликларини таъкидлади.
Шунингдек, мазкур ташкилот вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги аксарият қишлоқ аҳолиси ер ости сувларидан (вертикал қудуқлардан) фойдаланаётган ичимлик суви сифатини яхшилашга ҳисса қўшиши мумкинлиги айтилди.
Томонлар учрашуви ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш билан якунланди.