Миллат пешвоси «Нассоҷии Тоҷик» корхонаси фаолияти билан танишди
13 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомали пойтахтнинг Фирдавсий ноҳиясида «Иттиҳодияи Истеҳсолии Нассоҷии Тоҷик» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюришди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси муҳтарам Рустами Эмомалининг «Нассоҷии Тоҷик» корхонасига ташрифидан кӯзланган мақсад унинг бугунги фаолияти ва келгусидаги режалари билан танишишдан иборак эди.
Ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишув чоғида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мутасаддиларга маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш, замонавий технологияларни жорий қилиш, ушбу йирик саноат корхонасини қайта тиклаш, корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, қизлар ва аёллар учун минглаб янги иш ӯринлари яратиш бӯйича аниқ кӯрсатма ва топшириқлар берди.
Тожикистон тӯқимачилик корхонасининг қувват ва ресурслари бу ерда маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун йигирув, тӯқув, матоларни бӯяш ва тикувчиликни тӯлиқ йӯлга қӯйиш имконини бериши таъкидланди.
Давлат раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Ҳукуматининг тӯртинчи стратегик мақсади – мамлакатни жадал саноатлаштиришни самарали амалга ошириш ва 2022-2026 йиллар – «Саноатни ривожлантириш йиллари» доирасида барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда корхона салоҳиятини ошириш ва импорт ӯрнини босадиган ва экспортга йӯналтирилган юқори сифатли ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йӯлга қӯйиш бӯйича кӯрсатма берди.