Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши йиғилиши

18 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раислигида мамлакат Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Хавфсизлик кенгаши аъзолари, бир қатор давлат тузилмалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда Хавфсизлик кенгаши Раиси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мутасаддиларга миллий хавфсизликни таъминлаш, қонун устуворлиги, жиноятчиликка қарши кураш, айниқса, трансмиллий жиноятлар ва гиёҳванд моддалар савдоси, жамоат тартибини назорат қилиш, ёнғинлар ва барча турдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.