Миллат пешвоси Россия Президентини табриклади
18 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти мӯҳтарам Эмомали Раҳмон Россия Федерацияси Президенти муҳтарам Владимир Путинга табрик телеграммасини юборди. Унда шундай дейилади:
-«Ҳурматли Владимир Владимирович!
Сизни Президент сайловидаги ишончли ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман.
Овоз бериш натижалари Сизнинг юқори сиёсий обрӯ-эътиборингиз ва Россия жамоатчилигининг мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатингизни кенг қўллаб-қувватлашининг яна бир ёрқин тасдиғидир.
Биз Тожикистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик ҳамкорлигини изчил кенгайтиришга доимий аҳамият берамиз.
Давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бутун мажмуасини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссангизни қадрлаймиз.
Сиз билан биргаликда келажакда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни халқларимиз манфаати йўлида янги юқори босқичга олиб чиқиш учун биргаликда ҳаракат қилишга тайёрмиз.
Сизга, муҳтарам Владимир Владимировичга, мустаҳкам соғлик ва қардош Россиянинг фаровонлиги ва тараққиёти учун режаларингизни амалга оширишда янги улкан муваффақиятлар тилайман».