Зафаробод ноҳиясида эртачи картошка экилди
Зафаробод ноҳиясидаги «Муҳаммаджон — 2016», «Даҳкат» деҳқон хўжаликлари ва «Замониён» ишлаб чиқариш кооперативига эртачи картошка экилди, деб хабар берди Зафаробод ноҳияси раиси матбуот хизмати.
Ноҳия раиси картошка экиш маъракасида иштирок этди. Хабар қилинишича, бу йил Зафаробод ноҳиясидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари 120 гектар майдонга эртачи картошка экишади.
Таъкидлаш жоизки, Зафаробод ноҳиясидаги барча фермер хўжаликлари Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йӯллаган Паёмидан зарур хулосалар чиқаришди. Бугунги кунда жаҳон озиқ-овқат бозоридаги вазиятнинг кескин ўзгариши ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг доимий кўтарилиши бизни қишлоқ хўжалиги ҳолатини яхшилаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, агросаноат мажмуаларини ривожлантириш ва шу мақсадда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга устувор эътибор қаратишга ундаётганини яхши билишади.