Кушониён ноҳиясида қўшимча 4та синфхона фойдаланишга топширилди
Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Кушониён ноҳиясидаги 40-умумтаълим муассасасида ўқув қуроллари билан жиҳозланган қўшимча 4та синфхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда давлат ҳокимияти Кушониён ноҳияси ижроия органидан хабар берилди.
Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги, давлат ҳокимияти Кушониён ноҳияси ижроия органи ва ушбу муассасанинг ота-оналар қўмитаси кўмагида қўшимча синфхоналар ташкил этилди ва бу ушбу таълим маскани ӯқувчилари учун қимматбаҳо совға бӯлди.
Тожикистон Республикаси Маориф ва илм ва ноҳия ҳокимлиги бундай эзгу ташаббус учун қишлоқ аҳолисига миннатдорлик билдирди.