СПИТАМЕН НОҲИЯСИДА ПАХТА ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
Жорий йилда Спитамен ноҳияси пахтакорлари 6500 гектарга яқин майдонга пахта экадилар.
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Спитамен ноҳиясида пахта экиш ишларини бошлаб бериб, дала ишларини кенгайтириш, экин экиш ишларини белгиланган муддатда якунлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари экиш структурасига қатъий риоя қилиш юзасидан топшириқлар берди.
Сув ва ердан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.
Деҳқонларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Пахта муҳим саноат хом ашёси ҳисобланиб, пахта тозалаш, ёғ ишлаб чиқариш, ип-йигирув ва тўқимачилик корхоналарининг мунтазам фаолияти у билан боғлиқлиги қайд этилди.
Ноҳия қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва қишлоқ жамоати масъуллари билан суҳбатда энг аввало, экин экиш структурасига риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Сўнгра вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийси Икром Неъматов ҳолидан хабар олиб, унга моддий ёрдам кўрсатди.