“НОВАПОРТ” САВДО ШИРКАТИ ДИРЕКТОРИ БИЛАН МУЛОҚОТ
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Россия Федерациясининг “Новапорт” савдо ширкати директори Сергей Димитриевни ҳузурига чорлади.
Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликлар ва уларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят Раиси суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасида молу маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳақида эслатиб ўтилди.
Авиакомпаниялар орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш фуқаролар борди-келдисини кўпайтириш ва Суғд вилоятига янада кўпроқ сайёҳларни жалб этишга сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Вилоятда кўплаб тарихий-маданий ва сайёҳлик масканлари мавжуд бўлиб, йўналишларни кўпайтириш орқали янада кўпроқ сайёҳларни жалб этишни таъминлаш мумкин.
“Новапорт” савдо ширкати директори Сергей Димитриев самимий ва илиқ қабулдан мамнунлик изҳор этиб, келгусида ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ширкат Россия Федерациясининг улкан ширкатларидан бири бўлиб, 30 та аэропортни бирлаштиради.
Аэропорт хизматларини юқори савияда йўлга қўйиш ва янги ҳаво йўналишларини фаоллаштириш фуқаролар ва сайёҳлар оқимини сезиларли даражада кўпайтириш имконини беради. Шуни инобатга олган ҳолда янги ҳаво йўналишларини ташкил қилиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкинлиги таъкидланди.
Мулоқот ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш билан якунланди.