ЖАББОР РАСУЛОВ НОҲИЯСИДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Жаббор Расулов ноҳиясига ташриф буюриб, пахта экиш ишларини бошлаб берди.
Ражаббой Аҳмадзода Деҳмой ва Ғўлакандоз қишлоқ жамоатларида ноҳия раҳбарияти, деҳқонлар ва пахтакорлар билан суҳбат қурди.
Вилоят Раиси пахта экиш ишларини ўз вақтида якунлаш, ердан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш бўйича топшириқлар берди.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, жорий йилда Жаббор Расулов ноҳиясида 5690 гектар ерга пахта экилади.
Ноҳия қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу йил 12800 тонна “оқ олтин” ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.