Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ҳамраислари учрашуви бўлиб ўтди
29 март куни Қирғизистон Республикасининг Боткент шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Тожикистон—Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳамраислари Саймумин Ятимов ва Камчибек Ташиевнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари раҳбарлари қолган бўлимларда тожик-қирғиз давлат чегарасини делимитация қилиш масаласини муҳокама қилишни давом эттирдилар ва икки давлат чегарасини белгилашда салмоқли натижаларга эришдилар.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳларига Тожикистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини давом эттириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.