Чақирилувчилар Миллий армия сафларига кузатилди
Хатлон вилоятининг маъмурий маркази – Бохтар шаҳрида чақирилувчиларни Миллий армия сафларига кузатиш тадбири бӯлиб ӯтди.
Маълум бўлишича, аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида бир қатор, жумладан, Вахш, Фархор, Хуросон ва Мӯминобод ноҳиялари муддатли ҳарбий хизматга чақирувнинг биринчи кунидаёқ режани бажаришди.
Вилоят марказидан барча чақирилувчилар махсус байрамона либосларда Носир Хусрав номли Бохтар давлат олийгоҳининг стадиони сари йўл олишди.
Майдонга яқинлашганда, ушбу тантанали тадбир иштирокчилари меҳмонларни қарсаклар билан кутиб олишди. Стадионда вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларидан муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ота-оналари, талаба ва ўқитувчилар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида тадбирнинг тантанали қисми бўлиб ўтди.
Дастлаб бугун Ватанимизнинг мард ва жасур ёшлари ўз ихтиёри билан саф тортганини таъкидланди.
Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид сўзга чиқиб, барча меҳмонларни маросим билан табриклади. У мамлакат чегараларини азалдан мард ва жасур ёшлар ҳимоя қилгани, бу улуғ анъанани бугунги кунда азиз Ватанимиз чегараларида ёшлар амалга ошираётгани, бу халқнинг шаъни ва ифтихорига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
-Ҳарбий хизмат – йигитлар учун мардлик майдони, улуғ мактаб бўлиб, уларда юксак ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлайди, – деди вилоят раиси, айниқса, умидли ёшларимиз Миллий армиясиз ҳеч бир давлат барқарор ва фаровон бўлиб қолмаслигини жуда яхши тушунади. Ватанни ҳимоя қилиш, давлат ва миллат манфаатларини ҳимоя қилиш бу нафақат ҳарбий хизматчиларнинг, балки ҳар бир соғлом фикрли, ор-номусли юрт йигитининг муқаддас ва ғурурли бурчидир.
Миллий армия ривожининг 31 йилдан ортиқ давом этган даврида Тожикистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони, муҳтарам Эмомали Раҳмон кўмагида ўнлаб маъмурий бинолар ва ҳарбий қисмлар, аскар ва офицерлар ётоқхоналари, барпо этилди. ӯқув хоналари, ҳарбий комиссарликлар, ёрдамчи объектлар, ҳарбий машиналарга техник хизмат кўрсатиш доимий пунктлари ва бошқа зарур ҳарбий объектлар қисқа муддатларда, ҳарбий андозалар ва замонавий ҳарбий талаблар асосида сифатли ва энг кам харажат билан фойдаланишга топширилди. Яъни, бугунги кунда Миллий армиямиз бўлинмаларида хизмат қилиш шароитлари жуда яхши бўлиб, ёшларнинг жисмоний ва маънавий баркамол бўлишига ҳар томонлама ҳисса қўшмоқда.
Шу боис юртимизнинг барча мард ва ватанпарвар ёшларини фарзандлик қарзини адо этиш, Миллий армиямиз сафларида садоқат билан хизмат қилиш, аждодлар диёри сарҳадларини ҳимоя қилиш орқали давлатимиз равнақига ҳисса қўшишга чақирамиз, – дея қўшимча қилди Хатлон вилояти раиси Давлатали Саид.
Мамлакатимиз аҳли муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ва офицерларни Ватаннинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат, ҳақиқат ва жамият хавфсизлигининг ишончли таянчи сифатида кўриши, улар ўз зиммасига олган муқаддас бурчни доимо адо этишига ишониши алоҳида таъкидлади
Сўзга чиққанлар ҳам давлатимиз раҳбарининг ҳарбий қисмларнинг офицер ва аскарларига кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишни ватанпарварлик шаъни ва қадр-қиммати, деб атади.
Сўнгра ҳарбий хизматга жӯнаётган ёшларга вилоят маъмурияти томонидан эсдалик совғалари топширилди. Вилоят санъаткорларининг театрлаштирилган чиқишлари йиғилишга байрамона шукуҳ бағишлади.