Исматулло Насреддин Валихон Турехановни қабул қилди
Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насреддин Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Валихон Турехановни қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.