Гурбангули Бердимуҳамедов Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Туркман халқининг миллий лидери, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Душанбе шаҳридаги Дӯстий майдонида жойлашган Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Гулчамбар қўйиш маросимида олий мартабали меҳмонга Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди.