Тожикистон—Туркманистон олий даражадаги музокаралари

Туркман халқининг миллий лидери, Туркманистон Халқ Маслаҳати раисининг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Миллат қарида Тожикистон—Туркманистон олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Президенти ва туркман халқининг миллий лидери, Туркманистон Халқ маслаҳат раиси расмий делегациялар иштирокида ўтказилган учрашув ва музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг барча жиҳатларини дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув аввалида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон олий мартабали меҳмон, муҳтарам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади.
Учрашувда барча даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди ва савдо-иқтисодий алоқаларни ҳар икки томон манфаатлари йўлида янада фаол ривожлантириш муҳим деб номланди.
Суҳбат чоғида нефт-газ, кимё-металлургия, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва юк ташишнинг истиқболли тармоқларидаги алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Субъектлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки мамлакатнинг биродар шаҳарлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш орқали минтақалараро муносабатларни кенгайтириш муҳим деб ҳисобланди.
Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва бир-бирининг глобал ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам самарали суҳбат бўлиб ўтди.